Томонлар Қозоғистон ва Покистон ўртасидаги савдо ва логистика имкониятларини ривожлантириш масалаларини муҳокама этдилар, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
ҚР Бош вазирининг ўринбосари Қозоғистоннинг жанубий портлар томон савдо-иқтисодий йўналишларини диверсификация қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Унинг таъкидлашича, Покистонга/ Покистон орқали экспорт/импорт маҳсулотини олиб ўтиш долзарб ва бугунги кунда устувор аҳамиятга эга.
Ўз навбатида Х. Аван ўзи бошқараётган компания фаолияти ҳақида гапириб, транспорт-логистика соҳасидаги илғор тажрибаси билан ўртоқлашди, Қозоғистон билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Учрашув якунларига кўра, томонлар икки томонлама ҳамкорлик муваффақиятли бўлишига умид билдирди.