Бундан ташқари, меҳмонлар корейс халқининг «так канчжон», «роял ттокпокки», «юджа-хвачэ», «кимчи» каби машҳур таомларидан татиб кўрдилар.
Кечқурун иштирок этган Корея Республикасининг Қозоғистондаги элчиси Ку Хонгсок нафақат Қозоғистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам корейс таомларининг машҳурлиги ошишини айтди.
Тадбир давомида «K-POP Cover Dance Champion» танлови ғолиблари чиқиш қилди, Корея ҳақида викторина ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Қозоғистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатик ва маданий алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Шу йилларда қозоқ-корейс маданиятини тарғиб қилувчи кўплаб тадбирлар ташкил этилди.