Вилоят Қишлоқ хўжалиги ва ер муносабатлари бошқармаси маълум қилишича, Арқа юрти аҳолисига Сирдарё минтақасининг брендига айланган гуруч, дарёнинг мазали балиқлари, табиий ош тузи, асалдек ширин қовун ва тарвузлар, миллий ичимликлар таклиф этилади.
“Ярмаркада Қизилўрда вилояти деҳқонлари ва хўжаликлари томонидан 500 тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар нархларида сотилади. Жумладан, 200 тоннадан ортиқ гуруч, 10 тонна гўшт маҳсулотлари, 25 тонна балиқ маҳсулотлари, 200 тонна полиз маҳсулотлари, 50 тоннадан ортиқ сабзавот ва мева-чевалар, 15 тоннага яқин сут ва қандолат маҳсулотлари, 5 тонна ош тузи етказиб берилади”, — дейилади хабарда.
Ярмарка соат 09:00 дан 18:00 гача «Қазанат» ипподроми қаршисида, Қарқарали трассаси бўйида бўлиб ўтади.