Мусобақа Қозоғистон енгил атлетика мажмуасида ўтказиляпти.
«Бу йилги мусобақада Қозоғистондан ташқари Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Судан, Покистон, Қирғизистон, Россия, Корея, Беларусдан камондан ўқ отиш спортчилари иштирок этяпти. Бундай халқаро мусобақанинг мамлакатимизда, жумладан, пойтахтимизда ўтказилиши биз учун катта шараф ва катта масъулият.
Мусобақадан кўзланган мақсад камондан ўқ отиш маҳоратини ошириш бўйича тажриба алмашиш ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашдан иборат», – дейди шаҳар спорт бошқармаси бошлиғи Самат Жилқибаев.
Қайд этиш жоизки, мазкур мусобақада дунёнинг 10 давлатидан 125 нафарга яқин спортчи иштирок этяпти. Халқаро турнир беш кун давом этади.