Хусусан, 9/10-сонли “Астана — Алмати”, 85/86-сонли “Астана — Чимкент” йўналишидаги Тальго поездлари ва 6803/6804-сонли “Астана — Атбасар”, 7502/7501-сонли “Астана — Павлодар”, 7507/7508-сонли “Астана — Кўкшетау” электр поездлари махсус тематик безаклар билан йўлга чиқди.
— Ушбу ташаббус Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган қозоғистонлик қаҳрамонлар руҳига ҳурмат бажо келтиришга бағишланган. Вагонлар қозоқ халқининг қаҳрамон фарзандлари - Бауржан Момишули, Раҳимжан Қошқарбаев, Алия Молдағулова, Маншук Маметова, Хиуаз Доспанова, Нуркен Абдиров, Тўлеуғали Абдибеков, Сағадат Нурмағамбетов, Қасим Қайсенов, Малик Ғабдуллин ва Талғат Бигелдиновнинг портретлари билан безатилган.
Байрам поездларида саёҳат қилаётган йўловчилар махсус безатилган вагонларга қизиқиш билдиришди ва эсдалик учун суратга тушишди.
Ушбу эзгу ташаббус нафақат тарихий онгни қайта тиклаш, балки йўловчиларга йўлда ўзгача таассурот қолдиришга ҳам ёрдам беради. Тематик безатилган поездлар май ойининг охиригача қатнайди. Бу вақт ичида пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари қаҳрамонларнинг жасоратига ҳурмат бажо келтиришлари ва саёҳат давомида тарих билан маънавий боғланишлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Ғалаба куни билан табриклади.