Бу ҳақда «Future of Mobility» МЧЖ ривожланиш бўйича директори Улибек Қиманов Астана шаҳар маслиҳатида бўлиб ўтган жамоатчилик муҳокамасида маълум қилди.
У пойтахт туризм соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишнинг оралиқ натижаларини тақдим этди. Ҳужжатни ишлаб чиқиш жараёнида мутахассислар Астана шаҳрининг туристик салоҳиятини таҳлил қилиб, хорижий сайёҳларни жалб этишнинг асосий йўналишларини кўриб чиққан.
Улибек Қимановнинг сўзларига кўра, шундай йўналишлардан бири — Астана шаҳрини Марказий Осиёда йирик тадбирлар ўтказиладиган марказ сифатида ривожлантириш.
“Шу йўналишда Астанада «Формула-1» пойгалари учун трасса, Open Air тадбирлари ўтказиладиган майдон ва аттракционлар парки қуриш таклиф этиляпти”, — деди Улибек Қиманов.
Бундан ташқари, стратегияни ишлаб чиқувчилар пойтахтда этномарказ, янги музейлар ва гастрономик кўчалар очишни таклиф қилган.