Астанада дам олиш кунлари қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади

ASTANА. Кazinform — Астанада навбатдаги шаҳар қишлоқ хўжалиги ярмаркаси 8-9 август кунлари бўлиб ўтади.

Фото: Астана ҳокимлиги

Ярмаркада бутун мамлакат бўйлаб маҳаллий фермерлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари тақдим этилади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сабзавот, мева, гўшт, ун ва сут маҳсулотлари, нон ва бўғирсоқ, табиий шарбатлар, мураббо бошқа ноз-неъматларни қулай нархларда сотиб олишлари мумкин.

Тадбир 8-9 август кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача Keryen Joly савдо маркази ҳудудида бўлиб ўтади.

Ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 7, 11, 39, 41, 45, 53, 59, 81, 307, 317-сонли автобус йўналишлари ярмаркага қатнайди.