Астанада 125 мамлакатдан 8000 дан ортиқ AI фильмлар баҳоланади — Ерлан Қарин

ASTANА. Кazinform — Астанада бошланган Astana AI Film Festival кинофестивалига 125 мамлакатдан сунъий интеллект ёрдамида суратга олинган 8000 дан ортиқ фильмлар тақдим этилди. Бу ҳақда Ерлан Қарин маълум қилди.

Фото: видеодан кадр

— Халқаро AI& Digital Bridge 2026 форуми доирасида Astana AI Film Festival бошланди. Бу — давлат кўмагисиз хусусий ташаббус билан амалга оширилган дунёдаги энг йирик тадбир. Фестивалга 125 мамлакатдан сунъий интеллект ёрдамида суратга олинган 8000 дан ортиқ фильмлар тақдим этилди. Тақдим этилган асарлар Одрэ Азуле бошчилигидаги халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади, — дейилади эслатмада.

Вице-президентнинг сўзларига кўра, Одрэ Азуле ЮНEСКОнинг собиқ бош директори ва Франция маданият вазири.

— Халқаро ташкилотга раҳбарлик қилган йилларида у рақамли ечимлар ва сунъий интеллект масалаларини биринчилардан бўлиб кўтарган. Бугун биз Азуле хоним билан учрашдик ва турли мавзулар бўйича фикр алмашдик, — деб ёзди Қарин.

Эслатиб ўтамиз, Астанада сунъий интеллект ёрдамида яратилган фильмлар танловининг финал босқичи бошланди.