Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибини биргаликда илгари суриш, шунингдек, яхши дунёни барпо этиш учун кўп томонлама ва жамоавий масъулиятни кучайтириш бўйича глобал чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ниятида.
AIF ва BFA иккита мулоқот платформаси саъй-ҳаракатларини бирлаштириш мақсадида умумий ҳомийлик остида бир қатор тадбирлар ўтказишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қасим-Жомарт Тоқаев Хитойнинг Хайнан провинциясида ҳар йили ўтказиладиган Боао Осиё форуми (БОФ) ялпи мажлисининг очилиш маросимида иштирок этди. Жорий йилда 23-чи форум “Осиё ва жаҳон: умумий муаммолар, умумий масъулият” шиори остида ўтказилмоқда.
Давлат раҳбари ўз нутқида Қозоғистон-Хитой муносабатлари самарали шериклик модели эканини, унинг доирасида Қозоғистон Хитойнинг Марказий Осиёдаги асосий савдо-иқтисодий ҳамкорига айланганини таъкидлади.