“Бундай миқёсдаги робототехника чемпионати Қозоғистонда илк бор ўтказилади. Ўтган йили чемпионатда 1200 нафарга яқин ўқувчи қатнашган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич қарийб 2,5 баробар ошди. Халқаро чемпионатлар тажрибасига эга бўлмаган болаларимиз кучли давлатлар билан рақобатни ҳис қилишлари учун биз кучли халқаро жамоаларни таклиф қилдик”, – деди USTEM Foundation фонди ҳаммуассиси Нурдаулет Досмағамбет.
Ўқувчилар учта асосий ёш тоифасида беллашадилар: FLL Explore (6-10 ёш), FLL Challenge (10-16 ёш) и FIRST Tech Challenge (12-18 ёш). Чемпионатда робот ўйинидан ташқари инновацион лойиҳалар танлови ва ҳакамлар йиғилиши ҳам ўрин олган.
Central Asia FIRST Championship ғолиблари қимматбаҳо совғалар, халқаро танловларда иштирок этиш учун лицензиялар ҳамда Қозоғистон ва хорижий олий ўқув юртларига грантлар билан тақдирланадилар.