“Ярмаркада Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан келган маҳаллий фермерлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сабзавот ва мевалар, гўшт, ун ва сут маҳсулотлари, нон ва хамир овқатлар, табиий шарбатлар, мураббо ва бошқа маҳсулотларни сотиб олишлари мумкин бўлади”, — дейилади хабарда.
Тадбир 1, 2 ва 3 май кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача Keryen Joly савдо марказида бўлиб ўтади.
Ярмаркага ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ярмарка ўтказиладиган жойга 7, 11, 39, 41, 45, 53, 59, 81, 307 ва 317-автобуслар қатнайди.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги шаҳар қишлоқ хўжалиги ярмаркаси 25 ва 26 апрель кунлари пойтахтда бўлиб ўтди.