«ALEM SAZ» – бу бир платформада санъаткорларнинг ажойиб ижодий ҳамкорлиги орқали кўплаб мамлакатлар маданиятини бирлаштирган халқаро фестивалдир. Лойиҳа Қозоғистон билан дунёнинг 76 давлати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда қозоқ халқининг афсонавий хонандаси, Қозоғистон ва СССРда хизмат кўрсатган артист Роза Бағланова таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш доирасида ташкил этилди.
«Alem Saz» халқаро фестивали миллий маданиятларни бирлаштириш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, бунёдкорлик жараёнида дунёнинг турли давлатларининг тарихий мероси ва маданий қадриятларига ҳурмат муҳитини шакллантиришга қаратилган.