Астана пара хоккей бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

ASTANA. Kazinform - 6-11 сентябрь кунлари Астана шаҳрида пара ҳоккей (B-пул) бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги спорт қўмитаси.

Фото: Астана әкімдігінің бапасөз қызметі

Мусобақада Италия, Япония, Швеция, Қозоғистон, Франция ва Финляндия терма жамоалари иштирок этади.

Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган чемпионат Миланда - 2026 йилги XIV қишки Паралимпия ўйинларига саралаш турнирига иккита йўлланмани тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислам Сатпаев Осиё чемпионатида нишонга отиш бўйича олтин медални қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.