14-16 октябрь кунлари Астанада бўлиб ўтадиган медиа платформасида хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, медиа менежерлари ва креатив саноат мутахассислари иштирок этади.
Бу йилги медиа ҳафталигининг асосий мавзуси — «MEDIA. HUMAN. AI: 10 йиллик трансформация. Ишончнинг янги архитектураси”. Уч кунлик дастурда сунъий интеллектнинг журналистика, медиа ва контент ишлаб чиқаришга таъсири, рақамли хавфсизлик, технологик платформаларнинг масъулияти ва аудитория ишончидаги ўзгаришлар каби мавзулар муҳокама қилинади.
Тадбирда нуфузли глобал ва Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг топ-менежерлари, давлат идоралари вакиллари, Euronews, Meta, Tik-Tok ва Q.AI вакиллари, таниқли журналистлар ва медиа мутахассислари иштирок этади. Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қирғизистон медиа соҳаси вакиллари ҳам ўз иштирокларини тасдиқладилар.
Марказий Осиёнинг халқаро ахборот маконидаги ўрни ҳам медиа ҳафталигининг муҳим мавзуларидан бири бўлади. «Central Asia in English» таҳририяти лабораторияси минтақани глобал аудиторияга тақдим этиш ва минтақавий медиа ривоятларини шакллантириш масалаларини кўриб чиқади.
15 октябрь куни Қозоғистоннинг креатив саноати, медиа бозори иқтисодиёти, рекламанинг янги моделлари ва ахборот сиёсатидаги ўзгаришлар муҳокама қилинади. Дастурда амалий маҳорат дарслари мавжуд. Бундан ташқари, "Энг яхши матбуот котиби" ва "Энг яхши матбуот хизмати" мукофотлари топширилади.
16 октябрь куни медиа ҳафталиги Qazaqstan Media Awards маросими билан якунланади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Телерадиокомплекси ва Al Jazeera Қозоғистон медиа соҳасидаги таълим лойиҳаларини кенгайтирмоқда.