«Жорий йилнинг 30 ноябр куни эрта тонгда Астана-Кўкшетау трассасида йўловчилари бўлган автобус ёрдамга муҳтожлиги ҳақида олинган хабар бўйича Астана шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси борган. Дизел ёқилғиси музлаши натижасида 32 йўловчиси бўлган автобус тўхтаб қолган.
Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига жўнаб кетишган. Қутқарувчилар фуқароларни эвакуация қилиш бўйича қутқарув ишларини муваффақиятли амалга оширди. Қутқарилганлар орасида жабрланганлар йўқ», — дейилади ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг Telegram канали хабарида.
Фото: gov.kz