2026 йил 11 декабрдан бошлаб Air Astana авиакомпанияси Астана — Бангкок йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширишни режалаштирган.
Парвозлар Airbus A321LR самолётларида ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
Янги йўналиш йўлга қўйилганидан сўнг Қозоғистон ва Таиланд ўртасидаги авиарейсларнинг умумий сони тўртта йўналиш бўйича ҳафтасига 20 тага етади.
Ҳозирда Таиланд билан ҳаво қатнови учта йўналиш бўйича амалга ошириляпти. Алмати — Пхукет йўналишида ҳафтасига 7 та, Алмати — Бангкок йўналишида 9 та, Чимкент — Бангкок йўналишида эса 2 та рейс бажарииб келиняпти.
ҚР Транспорт вазирлигида таъкидлашларича, янги йўналиш сайёҳлик ва ишбилармонлик сафарлари учун имкониятларни кенгайтиради ҳамда Қозоғистон ва Таиланд ўртасидаги алоқалар ривожига хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kazinform 15 сентябрдан бошлаб Қозоғистон фуқароларининг Таиландда визасиз бўлиш муддати 60 кундан 30 кунга қисқартирилгани ҳақида хабар берилган эди.