ASTANA. Kazinform — Астана шаҳрида 6-7 декабрь кунлари Ақмола, Абай, Қарағанди, Туркистон ва Павлодар вилоятларидан келган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари иштирокида навбатдаги «Соғым-FEST» гўшт ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти маълум қилди.
Ярмарка Алаш шоссеси, 35Б-манзилида жойлашган «Keryen Joly» савдо марказининг автотураргоҳида бўлиб ўтади.
Шу кунларда юқорида айтиб ўтилган савдо марказида шаҳар аҳолисига яхши таниш бўлган қишлоқ хўжалиги ярмаркаси ҳам бўлиб ўтади. Бу ерда маҳаллий фермерлар ва мамлакатнинг турли минтақаларидан келган ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилади.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари сабзавот ва мевалар, гўшт, ун ва сут маҳсулотлари, нон ва булочкалар, табиий шарбатлар, джем, мураббо ва бошқа кўплаб товарларни арзон нархларда сотиб олишлари мумкин.
Ярмарка ҳар дам олиш кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.