«Шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинди. Клуб Дарко Руссога хизмати учун миннатдорчилик билдиради ва унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, пойтахт клуби 2021/2020 мавсумда сербиялик мутахассис Дарко Руссо билан шартнома имзолаган эди.
«Астана» баскетбол клуби 2011 йил март ойида «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик жамғармаси кўмагида ташкил этилган. У Қозоғистон Миллий лигасининг 9 карра чемпиони, FIBA Осиё чемпионлар кубогининг бронза медали совриндори, Қозоғистон кубогининг 9 карра ғолиби, 2022 йилги Қозоғистон кубогининг кумуш медали соҳиби.