Астанада 8 апрелда ҳаво бир оз булутли бўлиши кутиляпти, кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол 9-14 м/с тезликда эсиб, 15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3 дан 5°C гача, кундузи 15 дан 17°C гача бўлади.
9 апрелда ёмғир ёғиши кутилади, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6 дан 8°C гача, кундузи 13 дан 15°C гача бўлади.
Синоптиклар 10 апрелда ёмғир, қор ёғиб, туман бўлишини башорат қилмоқдалар. Кечаси ҳарорат 1 дан 3°C гача, кундузи ҳарорат 8 дан 10°C гача сезиларли даражада пасайиши мумкин.
Алматида 8 апрелда ёғингарчилик бўлмайди, кундузги ҳарорат 22 дан 24°C гача етади.
9 апрелда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилади, шамол тезлиги 15-18 м/с гача кўтарилади. Ҳарорат 15 дан 17°C гача пасаяди. 10 апрелда кечаси ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузги ҳарорат 17–19°C гача кўтарилади.
Чимкентда 8 апрелда ёмғир, момақалдироқ ва 15–20 м/с гача кучли шамоллар бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 15–17°C бўлади.
9 ва 10 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди: кечаси ва кундузги ҳарорат мос равишда 8–10°C ва 6–8°C гача, 18–20°C ва 20–22°C гача етади.