Бошқарма маълумотларига кўра, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиганлар сони:
— 2023 йилда — 551 692 киши;
— 2024 йилда — 601 200 киши;
— 2025 йилда — 627 057 киши.
— Шундай қилиб, 2024 йилда спорт билан мунтазам шуғулланадиганлар сони 49,5 минг кишига, 2025 йилда эса яна 25,9 минг кишига ошди. Икки йил ичида умумий ўсиш 75 365 кишини ёки тахминан 14 фоизни ташкил этди, — дейилади бошқарма хабарида.
Бу кўрсаткич, шунингдек, пойтахт аҳолисининг умумий сонига нисбатан спорт билан мунтазам шуғулланувчилар улушининг ортиши билан бирга келади. Ҳисоботга кўра, 2023 йилда бу кўрсаткич тахминан 38% ни ташкил этган, 2025 йилда эса 41% га яқинлашади.
Шуни таъкидлаш жоизки, бошқарма 2026 йил учун ҳеч қандай маълумот тақдим этмаган.
Кўрсаткич қандай ҳисобланганига келсак, бошқарма давлат статистик ҳисоб методологияси қўлланилишини тушунтирди.
– Унга спорт секциялари, клублар, фитнес марказлари ва бошқа уюшган жисмоний тарбия машғулотларига мунтазам равишда қатнашадиган аҳоли киради. Ҳисобот учун зарур маълумотлар спорт ташкилотлари ва маҳаллий ижроия органлари томонидан тақдим этилади, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Астана қандай қилиб жаҳон спортининг янги марказига айлананаётгани ҳақида хабар берган эдик.