Астана аэропортида хорижлик меҳмонларга Республика куни муносабати билан совғалар топширилди

ASTANA. Kazinfrom — Республика куни арафасида «Астана жастары» ёшлар ресурс маркази волонтёрлари пойтахт халқаро аэропортида байрам акциясини ташкил этди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Астана шаҳар ҳокимлигига таяниб хабар беради.

Фото: акимат Астаны

Астанага келаётган хорижлик меҳмонларга волонтёрлар Қозоғистон байроқлари ва шоколадларни совға қилишди.

Акциядан мақсад — хорижлик меҳмонларни Қозоғистон билан таништириш ҳамда уларга миллий байрам шукуҳини ҳис эттириш.

Фото: акимат Астаны

Акция иштирокчиларидан бири Иорданиядан келган, Wrestling for Peace ташкилоти президенти Дэн Рассел бўлди. У Астанага кураш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун келган. Шунингдек, у Қозоғистонда аввал ҳам, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари вақтида бўлганини таъкидлади.

“Бу ажойиб инсонлари ва бетакрор маданиятига эга гўзал маскан. Бу ерда ҳаётни ва спортни чин дилдан севадиган инсонлар яшайди”, — деди Рассел ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан.

У аввалги сафари давомида курашнинг турли йўналишларини кузатиш унга айниқса ёққанини айтди. Меҳмоннинг сўзларига кўра, у дунёнинг турли мамлакатларидан келган энг кучли курашчилар чемпионлик унвони учун беллашаётган Астанага яна қайтиб келганидан хурсанд.

Фото: акимат Астаны

Сўзининг якунида Рассел қозоғистонликларни Республика куни билан табриклаб, мамлакатга фаровонлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, Республика куни муносабати билан Астанaдa 120 дан ортиқ маданий-оммавий, таълим, спорт, экологик ва ижтимоий тадбир ўтказиш режалаштирилган. Байрам дастуридан концертлар, кўргазмалар, спектакллар, тематик учрашувлар, танловлар, спорт мусобақалари ва турли акциялар ўрин олган.