«Ashyq» иловасига қачон вакцинация паспорти киритилади ва вакцина билан эмланган фуқаролар қандай рангга эга бўлади? Марказий коммуникациялар хизматидаги брифингда ОАВ вакиллари лойиҳа етакчиларига шу саволни берди.
Транспорт санитар-эпидемиологик назорати департаменти раҳбари Жанар Оразалина эмлаш паспорти Ashyq иловасига киритилишини таъкидлади.
Айни пайтда бу масала ҚР Рақамлаштириш ва аэрокосмос саноати вазирлиги мутахассислари билан биргаликда такомиллаштирилмоқда.
«Вакцинанинг икки компонентини қабул қилганларнинг статуси яшил ранг билан белгиланади», - деб тушунтирди Жанар Оразалина.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай