“Биз шу йил охиригача барча тафсилотларни қоғозга туширишимиз керак. Режага кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида келишувга эришиш керак, иккинчи ярмида эса қурилиш ишлари бошланиши керак”, — деди Бош вазир.
Пашиняннинг сўзларига кўра, темир йўл совет давридаги йўналиш бўйлаб ўтади. Чунки уни бошқа жойда қуриш мумкин эмас.
“Газ қувури ва электр узатиш линиялари шимолга қараб давом этади”, — дея қўшимча қилди Бош вазир.
Бош вазир бу жараён Вашингтон декларациясида мустаҳкамланган ҳудудий яхлитлик, суверенитет, юрисдикция, ўзаро ҳуқуқлар ва чегараларнинг дахлсизлиги тамойиллари асосида амалга оширилаётганини таъкидлади.