Елисей саройининг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда «Арманистон ва Озарбайжон БМТ Низоми ва 1991 йилги Алмати декларациясига содиқлигини яна бир бор намойиш этиб, бир-бирининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тан олади. Томонлар бу делимитация бўйича комиссия фаолияти учун асос эканлигини ва комиссиянинг навбатдаги йиғилиши октябр ойи охирида Брюсселда ўтказилиши кераклигини таъкидлади.
Арманистон Европа Иттифоқининг фуқаролик миссиясини Озарбайжон билан чегарага жўнатишга рози бўлди. Озарбайжон ҳам ушбу комиссия билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди. Миссия ўз ишини октябр ойида бошлайди ва 2 ой ичида якунлайди».
Фото: vzlyad.аz