Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги (КХШТ) иштирокини тўхтатди. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян France 24 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ТАССга таяниб.
- Коллектив хавфсизлик шартномаси, бизнингча, Арманистонга нисбатан, айниқса, 2021-2022 йилларда амалга оширилмади. Бу бизнинг эътиборимизсиз қолиши мумкин эмас. Биз ушбу келишувдаги иштирокимизни тўхтатдик. Кўрамиз, кейин нима бўлади”, — деди Пашинян.
Аввалроқ Никол Пашинян мамлакатни янги геосиёсий ва минтақавий шароитларда рақобатбардошлигини ва ҳаётийлигини таъминлайдиган конституцияга эга бўлиши кераклигини айтган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.