Арманистон ва Россия раҳбарларининг Москвадаги учрашувида кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди, энергетика, таълим ва гуманитар соҳаларга оид аниқ келишувларга эришилди.
- Шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб Арманистон-Эрон ва Арманистон-Туркия давлат чегараларини ҳимоя қилишда Арманистон МХХ чегара қўшинлари ҳам иштирок этиши ҳақида келишувга эришилди. Арманистон-Эрон давлат чегараси ўтказиш пунктида эса назорат тўлиқ Арманистон МХХ чегара қўшинлари кучлари томонидан амалга оширилади, дея хабар беради Арманистон бош вазири матбуот хизмати.
1992 йилда Арманистон ва Россия ўртасида "Арманистон ҳудудида жойлашган Россия Федерацияси чегара қўшинларининг мақоми ва уларнинг фаолият кўрсатиш шартлари тўғрисида" шартнома имзоланди. Ушбу келишувга кўра, Арманистон-Туркия, шунингдек, Арманистон-Эрон давлат чегарасини қўриқлаш Россия чегара қўшинлари томонидан амалга оширилди.
Аввалроқ, 2024 йилнинг 1 августидан бошлаб томонлар эришган келишув доирасида россиялик чегарачилар Ереваннинг «Звартноц» аэропортида хизмат қилишни тўхтатган эди.
Аввалроқ Қирғизистон парламенти Қозоғистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктининг кечаю кундуз ишлашини қўллаб-қувватлагани хабар қилинганди.
Муаллиф: Азамат алмағанбетов