Аргентина БМТ Бош котиби лавозимига расман ўз номзодини кўрсатди

Фото: Фото: ТАСС

ASTANА. Кazinform — Аргентина ҳукумати Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) директори Рафаэль Гроссини БМТ Бош котиби лавозимига расман номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақда Жанубий Америка давлати Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди, деб хабар беради ТАСС.

— Аргентина Республикаси МАГАТЭнинг амалдаги бош директори Рафаэль Гроссининг номзодини 2027-2031 йиллардаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби лавозимига кўрсатиш шарафига муяссар бўлди, — дейилади хабарда.

Аргентина расмийларининг фикрига кўра, Гросси можаролар ва жиддий халқаро инқирозлар вазиятида дипломатик мулоқотни ривожлантиришга қодир. Шунинг учун у БМТ Бош котиби лавозимига муносиб номзод сифатида кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жаҳон ташкилоти Бош котиби сайлови келгуси йилнинг июль ойи охирига белгилангани ҳақида хабар берган эдик. Икки киши ушбу лавозимга номзод бўлиш истагини билдирган. Биринчиси, Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Рафаэль Гросси, иккинчиси эса БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси бош котиби Ребекка Гринспан.