CAIRO. ТАSS-Кazinform - Ар-Риёд ва Дамашқ суриялик қочқинларнинг ватанларига қайтиши учун шарт-шароит яратишга келишиб олди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд ва Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Микдод ўртасида чоршанба куни Жиддада бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича қабул қилинган қўшма баёнотда маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
«Томонлар (Суриядаги мавжуд) гуманитар муаммоларни ҳал қилиш, Суриянинг барча ҳудудларига ёрдам етказиш учун қулай шароитлар яратиш, суриялик қочқинлар ва кўчирилганларнинг яшаш жойларига қайтиши учун шарт-шароитларни тайёрлаш зарурлиги тўғрисида (...) ва уларга ўз ватанларига бехатар қайтиш имконини бериш, шунингдек, Суриянинг барча ҳудудларида вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бериш учун қўшимча чоралар кўришга келишиб олдилар», — дейилади Саудия Арабистони матбуот агентлиги хабарида.
Бундан ташқари, Саудия Арабистони ва Сурия давлатлар ўртасида консуллик хизматлари ва ҳаво қатновларини тиклашга чақирди.
«Томонлар икки давлатда консуллик хизматларини кўрсатишни қайта тиклаш ва икки давлат ўртасида ҳаво қатновини тиклаш бўйича тартиб-қоидалар бошланганини олқишлайди», дейилади Саудия Арабистони матбуот агентлиги иқтибос келтирган ташқи ишлар вазирлари баёнотида.
Фото: arabnews.jp
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.