«А-76 деб номланган айсбергнинг майдони тахминан 4320 квадрат километрни ташкил қилади. Ҳозирда у дунёдаги энг катта айсберг ҳисобланади», - дейилади баёнотда. Маълумотларига кўра, айсбергнинг узунлиги тахминан 170 км ва кенглиги 25 км ни ташкил этади, бу Майорка оролидан бироз каттароқдир.
Матбуот хизматининг таъкидлашича, дунёдаги энг катта айсберг илгари А-23А бўлиб, тахминан 3880 квадрат километр майдонга эга бўлиб, у ҳам Уэдделла денгизида жойлашган.
Агентликнинг таъкидлашича, айсберг Британия Антарктикани тадқиқ қилиш хизмати томонидан аниқланган ва тасвирларни Copernicus Sentinel-1. сунъий йўлдош гуруҳи олган.