Анна Данилина Истбурн турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди
07:41, 27 Июнь 2023
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг жуфтликлар тоифасида биринчи, дунёнинг 24-ракеткаси Анна Данилина Истбурн (Буюк Британия) WТА 500 турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистонлик теннисчи хитойлик Сюй Ифань билан биргаликда илк учрашувни япониялик теннисчилар Сюко Аояма ва Ена Шибахара билан ўтказди.
Дастлабки ўйинда қозоқ-хитой жуфтлиги 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳисоб 5:5 бўлган иккинчи сетда С.Ифань ва А.Данилина брейк қилишди ва учрашувни ғалаба билан якунлади – 7:5.
Бир ярим соатдан ортиқ давом этган мусобақада улар 2 та эйс амалга оширди ва 8 та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланишди. Япониялик дуэт 2 эйс, 2 брейк (5 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ