Анна Данилина Гонконгдаги асосий мусобақага йўлланма олди
Қозоғистонлик Анна Данилина Гонконг WТА 250 турнирининг саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлади, деб хабар беради Каzinform агентлиги.
Маълумки, қозоғистонлик теннисчи жуфтлик баҳсларида жаҳон рейтингида 32-ўринни эгаллаб турибди.
Гонконгда яккалик баҳсларида чиқишни маъқул кўрган А.Данилина жаҳон рейтингида 1016-ўринни эгаллаб турган бўлса-да, саралаш босқичидаги ҳар икки учрашувни ҳам ғалаба билан якунлади.
Дастлаб у қарийб уч соат давом этган баҳсда дунё рейтингида 235-ўринни эгаллаб турган ҳиндистонлик Карман Каур Тхандини 7:6 (7:2), 6:7 (4:7), 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Саралаш баҳслари финалида Анна дунёнинг 367-ракеткаси россиялик Дарья Лодиковани 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, асосий баҳсга йўлланма олган Анна Данилинанинг навбатдаги рақиби кейинроқ аниқланади.
Рейтингда 68-ўринни эгаллаб турган яна бир қозоғистонлик Юлия Путинцева биринчи босқичда дунё рейтингида 37-ўринни эгаллаб турган россиялик Анна Блинкова билан беллашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондан икки нафар ёш теннисчи ТОП-100 га киргани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ