ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Ангелина Лукас (3:0, 2 КО) Истанбулдаги (Туркия) бокс оқшомида чиқиш қилди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Лукас мексикалик Ана Аррасола (28-16-3, 14 КО) билан жанг қилди.
Ушбу жанг енгил вазн тоифасида бўлиб ўтди ва ҳар бири икки дақиқадан ўн раундга мўлжалланган эди. Бўш қолган WBC International унвони учун жанг ўтказди. Жанг тўлиқ масофани босиб ўтди ва ҳакамлар қарори билан Лукаснинг ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа, Ангелина Лукас проф рингдаги тўртинчи ғалабасини қўлга киритди, Ана Аррасола эса фаолиятидаги ўн еттинчи мағлубиятига учради.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.