TASHKENT. Kazinform - Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган ош фестивалида бир тонна ош тайёрланди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
Маълумки, шу кунларда мамлакатда футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтяпти. Чемпионат доирасидаги қатор ўйинлар Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида ўтказиляпти.
Фестиваль мамлакатнинг миллий қадриятлари, бадиий ҳунармандчилигини намойиш этиш мақсадида ташкил этилди.
Бундан ташқари, фестиваль футзал бўйича жаҳон чемпионати тадбирлари муносабати билан ўтказилаётганлиги сабабли унда чемпионат иштирокчилари, ФИФА вакиллари, хорижлик меҳмонлар ва сайёҳлар иштирок этдилар.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.