Алматиликлар "Мустақиллик" монументига гул қўйдилар

Фото: Фото: Алмати ҳокимлиги

ALMATY. Кazinform — Алмати шаҳрида Қозоғистон Республикаси Мустақиллик кунини нишонлаш учун гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Хотира тадбирида Алмати шаҳар ҳокими Дархан Сатибалди, Маслиҳат депутатлари, Жамоатчилик кенгаши ва Қозоғистон халқи Ассамблеяси вакиллари, 1986 йил декабрь воқеалари иштирокчилари, этномаданий бирлашмалар вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Фото: Алмати ҳокимлиги

Йиғилганлар бир дақиқа сукут сақлаб, мамлакат озодлиги ва мустақиллиги учун жонини фидо қилганлар руҳига ҳурмат бажо келтирдилар.

Фото: Алмати ҳокимлиги

Тантанали маросим Алмати ҳудудий гарнизонининг ҳарбий оркестри жўрлигида Қозоғистон Республикаси Давлат мадҳияси ижроси билан якунланди.

Фото: Алмати ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Бугун Қозоғистон Мустақиллиги тикланганига 34 йил тўлди.

Фото: Алмати ҳокимлиги