Алматиликлар 25 та мутахассислик бўйича таҳсил олишлари мумкин

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Алматидаги ишсизлар оммабоп мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли бепул касбий курсларда қатнашиши мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жорий йилда Алмати шаҳридаги қисқа муддатли курсларда 600 дан ортиқ кишини тайёрлаш режалаштирилган.

«Давлат дастури доирасида 25 мутахассислик бўйича таълим бераётган шаҳардаги 24 та таълим муассасаси бугунги кунда бандликка кўмаклашиш маркази билан ишлашга тайёр. Бандликка кўмаклашиш маркази, ўқув маркази, иш берувчи ва стажёр ўртасида тўрт томонлама шартнома тузилади. Курсларни тугатгандан сўнг ишга жойлашишда ёрдам кўрсатилади», - деди Алмати шаҳар ижтимоий таъминот департаменти агентлик сўровига жавобан.

Ўқув муддати - уч ой. Ўқиш давомида курс тингловчига 20 минг 948 тенге миқдорида стипендия тўланади.

Курсни тамомлагандан сўнг тингловчига сертификат берилади ва ишга жойлашишда ёрдам берилади.

Курсларга фақат Алматида доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган ишсизлар ёзилиши мумкин.

Курсга рўйхатдан ўтиш учун Алмати шаҳар ҳокимлигининг Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилиш керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Алматидаги бандликка кўмаклашиш маркази директори Диляра Иманқулова мегаполисдаги энг оммабоп касблар ҳақида маълумот берган эди.


Муаллиф: Думан Арғингелди