Алматидан 338 км узоқликда зилзила содир бўлди

Фото: Фото: static.vkurse.kz

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “СОМЭ” МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи 2023 йил 21 сентябрь куни соат 16:55 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.

Маълумотларга кўра, зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 338 км жанубда Хитой ҳудудида жойлашган. Зилзиланинг энергия класси 10.3. MPV магнитудаси 4.6. Чуқурлиги 10 км. Сезувчанлик ҳақида маълумот (МSК-64 шкаласи бўйича): йўқ.