– Жорий йилнинг биринчи чораги якунига қадар «Сариарқа» ва «Бауржан Момишули» метро бекатларини ишга туширамиз. «Қалқаман» бекати қурилиши давом эттирилади», - деди Бақитжан Сағинтаев.
Айни пайтда янги станциялар 96 фоизга тайёр. Йўл Абай шоҳ кўчаси остида, Алтинсарин шоҳ кўчасидан Ясавий кўчасигача бўлган ғарбий йўналишда жойлашган.
«Сариарқа» бекати Family боғи ҳудудида, «Бауржан Момишули» бекати эса Абай шоҳ кўчасининг пастки қисмида, Момишули кўчасидан ғарбда жойлашган.
Муаллиф: Алма Муқанова