Ҳокимлик матбуот хизмати хабарига кўра, «Евро-5» экологик тоифасига кирувчи ушбу автобусларнинг сиғими 90 кишини ташкил этади. Уч эшикли автобуслар кондиционер, видеокузатув камералари, автобус тўхташ жойи тўғрисида автоматик овозли хабар бериш билан жиҳозланган. Шунингдек, ҳайдовчининг чарчоқларини қайд этиш мосламаси, видеорегистратор ва пандус ҳам мавжуд.
Янги автобуслар йўловчилар сони энг кўп бўлган йўналишларига чиқарилади. Умуман олганда, биринчи ярим йил якунига қадар жамоат транспорти паркига 300та янги автобуслар қўшилади.
Бундан ташқари, жорий йилда хусусий ташувчи қўшимча 250 газли автобус харид қилади.
Муаллиф: Алма Муқанова