Алматида яна зилзила қайд этилди

Фото: Фото: Freepik

ALMATY. Kazinform - 25 февраль куни соат 10:16 атрофида Алмати шаҳрида зилзила қайд этилди.

Сейсмик станциялар тармоғи маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 261 километр жануби-шарқда, Хитой Халқ Республикаси ҳудудида жойлашган.

MSK-64 шкаласи бўйича, Алматида 3 балл даражасида сезилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги тўрт кун ичида Алмати аҳолиси 2-3 балл даражасида беш марта ер силкинишини ҳис этган.