Алматида яна бир ботир қиз дунёга келди
19:56, 03 Ноябрь 2022
ASTANA. Kazinform – Алматидаги 4-сонли туғруқхонада 5 кг 100 грамм оғирликдаги қиз дунёга келди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Аёлда сув кўплиги кузатилди, мустақил туғилишда она ва бола учун маълум хавфлар мавжуд эди. Ултратовуш текширувига кўра, ҳомиланинг вазни 4600-4800 грамм бўлиши тахмин қилинди. Бундан ташқари, аёл операция йўли билан туғиш режасига киритилганди, аммо тўсатдан туғруқ бошланди. Екатерина Самарцева, Индира Кемалова ва мен уччаламиз очиқ операция хонасида туғруқни қабул қилиб олдик. 1 ноябр куни эрталаб соат 5:30да туғруқ муваффақиятли якунланди»
, — дейди 4-сонли туғруқхона акушер-гинекологи Айнур Иманқулова.
Она ва бола соғлом. Ҳозир улар уйга кетишга тайёрланмоқда. Қизнинг исмини Дариға қўйди. Бу оиладаги тўртинчи фарзанд.
Шифокорларнинг таъкидлашича, катта ҳомила ҳозир тез-тез учраб туради. Йил бошидан буён 4-сонли туғруқхонада вазни 4 килограммдан ортиқ 621 нафар, 5 килограммдан ортиқ 10 нафар чақалоқлар дунёга келди.
Муаллиф: Еламан Турисбеков