«Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 20 февралига қадар шаҳарда 1 миллион 132 минг 491 киши вакцинанинг биринчи компоненти, 1 миллион 87 минг 361 нафар фуқаро иккинчи компоненти билан эмланди. Улардан 124 585 нафари 60 ёшдан ошганлардир», — дейилади хабарда.
Бугунги кунга қадар 51 964 киши Pfizer вакцинаси билан эмланган.
Уларнинг 2 минг 844 нафарини ҳомиладор аёл, 11 минг 357 нафарини эмизикли оналар, 37 минг 773 нафарини ўсмирлар ташкил этади.
Шаҳарда жами 226 873 нафар одам қайта эмланган.
Муаллиф: Думан Арғингелди