«Алмати шаҳри ҳозирда «яшил» зонада эканлиги биз коронавирус инфекциясининг бешинчи тўлқинини якунладик дегани эмас. Бу ҳали ҳам давом этмоқда. Шу боис, бугунги кунда ниқоб режимини олиб ташлаш масаласи кўриб чиқилмади», - деди Асел Қалиқова.
Эслатиб ўтамиз, Алмати 27 февралдан бошлаб коронавирус бўйича «яшил» зонага ўтказилган эди. Инфекциялар сони камайиб бормоқда.
Масалан, охирги суткада 68 кишида коронавирус аниқланган. Даволаниб чиққанлар – 27, юқтирганлар – 22. Юқумли касалликлар шифохонасида 283 киши даволанмоқда. Реанимация бўлимида 32 бемор бор.
Муаллиф: Алма Муқанова