Синоптикларнинг маълумотларига кўра, бу ойда Алматида ўртача ҳаво ҳарорати 17,5 даражани ташкил қилади.
«Май ойининг биринчи ўн кунлигининг бошида ҳаво ҳарорати кечаси 10 15 дан 5 10 даражагача, кундузи 27 32 дан 20 25 даражагача ўзгариши кутилмоқда. Ўн кунликнинг охирида кечаси 5 10 даражагача, кундузи эса 15 20 даражагача тушиши мумкин», - деди «Қазгидромет» РДК директори Марина Шмидт.
Об-ҳавонинг узоқ муддатли прогнози бўлими бошлиғи Жулдиз Исабекованинг сўзларига кўра, иккинчи ўн кунлик бошида ҳаво ҳарорати пасаяди: кечаси 0, 5, тупроқ юзасида 3 даражагача, кундузи 10 15 даражагача.
«Ўн кунлик ўрталарида ҳаво ҳарорати кечаси 8 13, кундузи 20 25 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Кейин кечаси 3 8, кундузи 15 20 даражагача пасаяди. Ўн кунликнинг охирида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда.
Ўн кунликнинг охиридан ҳаво ҳарорати кечаси 15 20, кундузи 29 34 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Май ойида ёғингарчилик меъёрдан юқори бўлади. Ёмғир, момақалдироқ, шамол 15-20 м/с тезликда эсиши кутилмоқда.
Иккинчи ўн кунликнинг ўрталарида ва охирида туман тушиши мумкин», - деди Жулдиз Исабекова.
Муаллиф: Думан Арғингелди