Бу ҳақда Корея Республикаси элчихонаси Корея маданияти маркази матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.
«Тадбир қозоғистонликларнинг Кореяга бўлган қизиқишини оширади. Фестивал доирасида корея халқининг урф-одатлари ва маданияти билан қизиққан Алмати аҳолиси ва меҳмонлар учун турли концерт дастурлари намойиш этилади», - деди Корея маданий маркази директори Ли Херан.
Унинг сўзларига кўра, худди шундай тадбир ўтган ҳафта Нур-Султанда бўлиб ўтган. «Алмати шаҳридаги корея маданияти фестивали 15 ва 16 октябр кунлари Республика саройида бўлиб ўтади.
15 октябр куни, 19:00 да Корея мусиқали комедия театрида анъанавий корея санъати концерти, 16 октябрда эса «ICU» ва «N. CUS» каби K-POP гуруҳлари чиқиш қилади», -деди марказ директори.