Алматида китоб фестивали бўлиб ўтади

Фото:
ALMATY. Kazinform – 5 ноябр куни Алмати шаҳрида KITAP FEST KIDS китоб фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform мухбирига китоб фестивалининг бош координатори Майра Алжанова малум қилди.

Унинг таъкидлашича, фестивал бу йил 8-маротаба ўтказилади. Унда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари китобларни чегирмали харид қилишлари ва китоб алмашишлари мумкин.

«Пандемия давридан ташқари, фестивал ҳар йили ўтказилади. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - халқ орасида китобхонликни тарғиб қилишдан иборат. Иккинчидан, ҳали эътироф этилмаган ёш қаламкашларни қўллаб-қувватлаш, яъни асарларини оммага тақдим этиш, ўз ўқувчисини топишга кўмаклашиш. Учинчидан, нашриётларни қўллаб-қувватлаш. Бу Қозоғистондаги жаҳон китоб фестивали ҳамжамиятига кирувчи ягона китоб фестивалидир. У барча иштирокчилар учун бепул ўтказилади»

, - деди Майра Алжанова.

Маърузачининг сўзларига кўра, бу йил фестивал болаларга бағишланади.


Муаллиф: Думан Арғингелди