«Тажриба шуни кўрсатадики, айни пайтда меҳнат бозоримизда бешта соҳа талаб этилади: тиббиёт, фармацевтика, таълим, тарбия, ишлаб чиқариш. Эндиликда абитуриентга тўғри касб танлаш бўйича маслаҳат бериш жуда қийин, чунки меҳнат бозорида талаб тез ўзгариб бормоқда», - деди у брифингда.
Унинг сўзларига кўра, айниқса, IT-технологиялар соҳасида талаб юқори.
«Бизда кўпинча тиббиёт ва таълим соҳасида бўш иш ўринлари мавжуд. Шу боис абитуриентларимизга мана шу мутахассисликлардан бирини танлашни маслаҳат берган бўлардим», - деди маърузачи.
Диляра Иманқулованинг айтишича, масофадан туриб ишлаётганлар сони ортган. Мамлакатда ҳар йили келажакдаги касблар атласи тузилади.