Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган кун давомида биринчи компонент билан 746 киши, иккинчи компонент билан 693 киши эмланган.
«Жами 2021 йил 1 февралдан 2022 йил 31 мартгача бўлган даврда I компонент билан 1 158 385 нафар, II компонент билан 1 126 941 киши эмланди. Бугунги кунга қадар Алматида Pfizer (Comirnaty) вакцинаси билан 63 280 киши эмланди, шу жумладан 3 537 ҳомиладор аёллар, 13 699 эмизикли аёллар ва 44 661 болалар ва ўсмирлар», - дейилади бошқармада.
Жорий йилнинг 31 март куни мегаполисда 7 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган бўлиб, шундан 5 тасида симптомли, 2 тасида касаллик белгилари йўқ.
«4 нафар бемор юқумли касалликлар шифохонасидан чиқарилди, иккитаси ётқизилди. Юқумли касалликлар шифохоналарида жами 180 ўрин мавжуд бўлиб, 34 киши даволанмоқда, улардан 3 нафари болалардир. Реанимация бўлимларида 4 киши даволанмоқда», - дейилади Алмати соғлиқни сақлаш бошқарма хабарида.
Бугунги кунга қадар уй шароитида мобил бригадалари ва Телемедицина маркази назоратида 59 нафар бемор мавжуд бўлиб, улардан аломатлар билан – 52 нафар енгил ва ўртача оғирликда, 7 нафари симтомаларсиз даволанмоқда.
Муаллиф: Гулзат Сахова