Алматида Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади
ALMATY. Kazinform - 1-3 февраль кунлари Алмати шаҳрида Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
Унда Қозоғистон, Россия, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ҳукумат раҳбарлари ҳамда Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раҳбари иштирок этади. Шунингдек, ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи-давлатлар вакиллари, МДҲ Бош котиби ва Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси таклиф этилди.
Йиғилиш кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ЕОИИ интеграциялашган ахборот тизими ва бошқа масалалар ўрин олган.
Эртага ЕОИИ мамлакатлари бош вазирлари йиллик «Digital Almaty» форумининг ялпи мажлисида иштирок этади.
Панель муҳокамаларида халқаро экспертлар, соҳа етакчилари, IT ва бизнес соҳасидаги етакчи инноваторлар қаторидан 200 дан ортиқ маърузачилар ўз фикрлари билан ўртоқлашадилар.
Муаллиф: Алма Муқанова