Қозоғистонда йил бошидан 2 млн кв. метрдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилди

Фото: Фото: t.me/KZgovernment

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров Ҳукумат йиғилишида январь-февраль ойларида 2 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилганини маълум қилди.

“Январь-февраль ойларида 2 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,4 фоизга камдир. Уй-жойларни фойдаланишга топширишнинг сезиларли даражада камайиши Улитау, Манғистау, Атирау вилоятларида, шунингдек, Алмати шаҳрида кузатилди. Энг юқори кўрсаткич Жетису вилояти ва Астана шаҳрида қайд этилган”, — деди у.

Бош вазир ўринбосари тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми йилнинг дастлабки икки ойида 1,9 фоизга ошганини таъкидлади.

“Металл рудаларини қазиб олиш - 7,2 фоизга, газ қазиб олиш - 1,2 фоизга, нефть қазиб олиш 0,4 фоизга, бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олиш 2,9 фоизга ошди. Кўмир қазиб олиш - 4,1% га камайди. Қурилишда юқори ўсиш суръати сақланиб қолмоқда. Қурилиш ишлари ҳажми 12,7 фоизга ошди. Ижобий ўсиш 18 та вилоятда қайд этилди, айниқса, қурилиш-монтаж ишларининг энг юқори ўсиши Жетису, Қизилўрда, Жамбил ва Павлодар вилоятларида кузатилди”, — деди Нурлан Байбазаров.