«Бугунги кунда Алматида 585 700 доза вакцина мавжуд, жумладан «Спутник-V» – 33 756, «QazVac» – 50 009, «Vero Cell» – 223 755 ва «Pfizer» - 277 987 вакциналари», - деди у.
Нариман Табинбаевнинг айтишича, ревакцинацияни 45 503 нафар Алмати аҳолиси олган.
«Вакцинация ўз самарасини кўрсатди. Ревакцинация кампаниясини давом эттириш керак. Бугунги кунда пуллик эмлаш учун «Pfizer» препарати йўқ, аҳолини мавжуд «QazVac» ва «Vero Cell» вакциналари билан қайта эмлашга чақираман», - деди бошқарма бошлиғи Нариман Табинбаев.
Муаллиф: Думан Арғингелди